Йил охиригача Тошкент метрополитенининг «Ҳамза» бекати номи ўзгартирилади. Бу ҳақда, Чилонзор тумани расмийларига асосланиб, Podrobno.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда махсус комиссия томонидан метро бекатини қайта номлаш билан боғлиқ масалалар ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, комиссия бекат қандай таниқли ном билан номланиши бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Metroполитеннинг ушбу бекати номини ўзгартиришга қандай зарурат борлиги маълум қилинмаган.
Маълумот учун, «Ҳамза» бекати метронинг «Чилонзор» йўлида номи ўзгармаган беш бекатдан биридир. Қолган етти бекат номи 1991 йилдан кейин ўзгартирилган.
Аввалроқ, 2014 йил сентябрида Тошкент шаҳридаги «Ҳамза» тумани номи, расмий маълумотларга кўра, туман аҳолисининг таклифи билан, «Яшнобод» деб ўзгартирилган эди.
Изоҳ (0)