20 октябрь куни ўзбек адраси нақшини дунёга танитган таниқли моделер Оскар де ла Рента вафот этди. Шу муносабат билан RedPen нашри унинг ва бошқа дизайнерларнинг ўзбек нақшидан фойдаланган ҳолда яратган либосларини ёдга олди.
Илк бора 2005 йилда Oscar de la Renta ўз баҳорги тўпламида адрас нақши солинган моделларини тақдим этди. Улар ҳақиқатда машҳурлик қозонди.
2007 йилда эса Balenciaga Модалар уйи кузги тўпламидан хонатласдан тикилган либослар ҳам ўрин олди.
Ўзбек адраси кундалик либосларга ихтисослашган бельгиялик дизайнер Dries Van Noten тўпламларида ҳам алоҳида ўрин тутади.
Савдо ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Gucci компанияси ҳам ўз тўпламларида ўзбек нақши элементларидан фойдаланган.
Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг севимли дизайнери британиялик Jenny Packham ҳам адрас нақшини ўз либосларида фаол қўллайди.
Изоҳ (0)