Ҳиндистон Тадбиркорлик институти (Indian Institute of Entrepreneurship, IIE) 2015 йилда Ўзбекистонда бандлик марказларини очади. Бу ҳақда The Times of India нашрига таяниб, UzDaily хабар берди.
IIE вакили Санжай Палнинг айтишича, Институт 2004 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мамлакатда Бандлик маркази очишни таклиф қилган. У ўзбек томони лойиҳани маъқуллаганини ва биринчи марказни очиш бўйича ишлар бошланганини таъкидлади.
Илк марказ 2015 йил апрелида очилади. У IIEнинг Марказий Осиёдаги дастлабки бундай маркази бўлади. Институт бунгача Лаос, Камбожа, Вьетнам ва Мьянмада ҳам шундай марказлар очган.
Марказларда ўқитиш янги корхоналар яратиш ва бизнес юритиш бўйича янги имкониятларни аниқлаш бўйича дастурларни ўз ичига олади. Биринчи марказ Тошкентда очилади, сўнг улар Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ҳам пайдо бўлади.
Изоҳ (0)