БМТ Бош котиби Пан Ги Мун халқаро донорларни қуриб, йўқолиб бораётган Орол денгизи сув ҳафзаси экологик ҳалокатининг олдини олишда янада фаолроқ иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар бермоқда.
У 28 октябрь куни Урганч шаҳрида очилган «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига видео мактуб билан мурожаат қилди.
Пан Ги Мун таъкидлашича, БМТнинг қатор муассасалари, жумладан Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича БМТ минтақавий маркази ушбу ҳудуддаги аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилаш ва ҳалокатнинг экологик оқибатлари олдини олиш бўйича бор имкониятларини ишга солмоқда.
БМТ Бош котиби ушбу ҳаракатлар донорлар томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирди. Унинг қайд этишича, ҳеч қайси мамлакат Орол денгизи фожиасига қарши курашни ёлғиз эплай олмайди.
Изоҳ (0)