30 октябрь куни 11:38 да Жиззах вилояти ҳудудида 3 балли зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
«Тошкент» сейсмомаркази хабарига кўра, ер ости силкинишлари эпицентри Тошкентдан 217 километр, Жиззахдан 32 километр масофада жойлашди. Самарқандда ер силкиниши кучи 2 баллни ташкил этди.
Европа—Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълум қилишича, 4 магнитудали зилзила эпицентри Тошкентдан 146 километр, Жиззахдан 40 километр ва Дўстлик шаҳридан 18 километр узоқликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)