«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси кенгаши жорий йилнинг тўққиз ойида компаниянинг ишлаб чиқариш ва молия соҳаларида олиб борган фаолиятини кўриб чиқди. Бу ҳақда миллий авиакомпаниянинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кўрилаётган даврда компания авиалайнерларида ўтган йилгига нисбатан 843 тага кам рейс, жами 17 705 та парвоз амалга оширилди.
Аввалроқ хабар берилганидек, 2014 йилнинг дастлабки тўққиз ойида миллий авиакомпания хизматларидан 1 миллион 976 минг йўловчи фойдаланган.
Маҳаллий йўналишлар бўйича эса жорий йилда 2013 йилги январь — сентябрь ойларига нисбатан 5,7 фоиз кам йўловчи — 422,3 минг киши парвоз қилган.
МДҲ давлатларига учган йўловчилар сони эса 940 минг (ўтган йилгидан 4,9 фоиз кам) кишини ташкил этди. Бундай пасайишга Украинанинг Киев ва Симферополь шаҳарлари аэропортларининг ёпилиши ҳамда Ўзбекистондан Екатеринбург, Красноярск, Минеральние Води, Самара, Калининград, Тюмень ва Краснодар шаҳарларига рейслар сони камайгани сабаб бўлди.
Изоҳ (0)