Профессионал футболчилар ассоциацияси халқаро федерацияси (FIFPro)нинг Токиода бўлиб ўтган бош ассамблеясида ФИФА ва Интерпол ҳамкорликда келишилган ўйинларга қарши кураш бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Ўз ресурсларимизни ишга солган ҳолда ўйинларнинг софлигини сақлашни янги даражага олиб чиқа оламиз», — деди Профессионал футболчилар ассоциацияси халқаро федерацияси Бош котиби Тео ван Сеггелен.
Мазкур ҳамкорлик доирасида тегишли одамларга DVD дисклар тарқатилади. У ерда келишилган ўйинларга қарши муҳим усуллар борасида кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)