Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцарияда бўлиб ўтаётган Swiss Indoors Basel теннис мусобақасининг иккинчи даврасига чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Мусобақанинг биринчи даврасида Денис Истомин дунёнинг 36-ракеткаси — 23 ёшли польшалик Эжи Яновични 6/1, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Swiss Indoors Basel’нинг иккинчи давраси учрашувида Истомин швейцариялик Рожер Федерер ёки люксембурглик Жил Мюллер билан баҳслашади.
Изоҳ (0)