Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва Украина халқини Украина фашист босқинчиларидан озод қилинганинлигининг 70 йиллиги билан табриклади. Табрик матни Россия президенти маъмурияти расмий сайтида берилган.
Путин Иккинчи жаҳон уруши даврида Украина учун оғир ва кўп қон йўқотилган жангларда кўпмиллатли халқнинг руҳияти ва бирдамлиги қудрати, қутқарувчи-жангчилар, партизанлар ва бошқа уруш қатнашчиларининг жасорати ва қатъияти ўзини намоён қилганини таъкидлаган.
Шунингдек, Россия президенти ёш авлодни ватанпарварлик қадриятлари руҳида тарбиялаш, шунигдек, фашизм мафкурасини қайта тиклаш, миллатлараро можароларни келтириб чиқариш ва умумий тарихни сохталаштиришга ҳар қандай уринишга фаол қаршилик кўрсатиш муҳимлигини эътироф этди.
Изоҳ (0)