Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Лидс шаҳар бошқармаси биносидан чиқаётганида ёш йигит ҳамласига учради, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Бегона йигит Кэмерон қаршисига югуриб келиб, уни итариб юборди.
Британия бош вазирининг қўриқчилари йигитни ушлаб олиб, ерга ётқизди. Шундан сўнг 28 ёшли йигитни полиция ҳибсга олди, бироқ кўп ўтмай қўйиб юборди.
Дэвид Кэмерон Англиянинг Йоркшир графлигидаги Лидс шаҳрига транспорт масалалари бўйича ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)