Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият Россия «истилоси»дан кейин кескин ёмонлашди. Бу ҳақда Европа Кенгашининг янги маърузасида айтилади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Кенгаши комиссари Нил Муйжниекс сўзларига кўра, Қримда сиёсий аҳамиятга эга бўлган қотиллик ва бедарак йўқолишлар содир бўлган.
Ҳужжатда таъкидланишича, айниқса, Қрим татарлари жиддий аҳволдадир. «Ниқоб кийган қуролли кишилар ибодатхоналар, муассасалар ва хусусий уйларга тез-тез рейд уюштириб туради. Ўзлари айтишича, улар ақидапарастлик адабиётлари ва қурол-яроғ қидиради», — дейилади ҳужжатда.
«Кимдадир қурол-яроғ аниқлангани ҳақида эса эшитмадим», — деди Муйжниекс, Қрим татарлари орасида диний ақидапарастлик бўлмагани ва бўлмаслигини таъкидлар экан.
Изоҳ (0)