Мексика пойтахти Мехикода Бенито Хуарес номидаги халқаро аэропорт терминалларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Segodnya.ua хабар берди.
Аэропортнинг ҳам ички, ҳам халқаро парвозлар амалга ошириладиган иккинчи терминалида жойлашган ресторанлардан бири ёниб кетган.
Жароҳатланганлар тўғрисида хабар берилганича йўқ. Терминал биносини қуюқ тутун қоплаган, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.
Изоҳ (0)