Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Нидерландияда Украинадаги авиаҳалокатнинг 284 нафар қурбонлари шахси аниқланди. Бу ҳақда 24 октябрда мамлакатнинг Адлия ва хавфсизлик вазирлигига таяниб ТАСС хабар берди.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Сўнгги ҳафтада яна 6 кишининг шахси аниқланди, уларнинг 5 нафари нидерландияликлар, бир нафари ажнабийдир. Бу ҳақда биринчи навбатда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари хабар топишди.

«Малайзия ҳаво йўллари»га тегишли бўлган, Амстердам – Куала Лумпур йўналишида ҳаракатланаётган Boeing 777  17 июлда Украинанинг Донецк вилоятида ҳалокатга учраган эди. Самолётда кетаётган 298 нафар кишининг барчаси нобуд бўлган. Уларнинг кўпчилигини нидерландияликлар (196) ташкил этган.

Ҳозирда криминалистлар қолган жасадларнинг шахсини аниқлаш устида ишламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар