Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Украинадан ёки унинг ҳудуди орқали ҳар қандай турдаги ўсимлик маҳсулотлари олиб келиниши учун вақтинчалик чеклов жорий қилади, дея хабар бермоқда «Ведомости». Қарор «Россельхознадзор» раҳбари ўринбосари Алексей Саурин томонидан қабул қилинди.

Фото: PhotoXpress

Фото: PhotoXpress

«Украинадан келтириладиган ўсимлик маҳсулотлари ҳажмининг кескин ошиши, шунингдек уларнинг ўрамларида белгиларнинг йўқлиги ушбу маҳсулотлар Украинадан эмас, балки Россия жавоб санкцияларига учраган Европа Иттифоқидан келтирилаётган бўлиши мумкинлигидан дарак беради», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Украинадан кириб келаётган ўсимлик маҳсулотларида Россия учун карантинли бўлган объектлар аниқланмоқда.

Украина «Госветфитослужба»си (Давлат ветеринар ва фитосанитария хизмати) «Россельхознадзор» сўровига жавоб қилмаганлиги ҳамда юзага келган вазиятнинг хавфлилигини ҳисобга олиб, Алексей Саурин Украинадан ёки унинг ҳудуди орқали ҳар қандай турдаги ўсимлик маҳсулотлари олиб келинишини вақтинчалик тақиқлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар