Аёллар юрак хуружи (миокард инфаркти)дан кейин тревога ва депрессияга тушиб қолишга эркакларга қараганда кўпроқ мойил бўлади. Бундай хафагарчиликлар беморларда ўлим хавфини кучайтиради, деб ёзади «РИА Новости» Eurika нашрида эълон қилинган мақолага асосланиб.
Литвалик профессор Пранас Серпутис сўзларига кўра, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йилга келиб, депрессия дунёда ногиронлик ва ўлимнинг юракнинг ишемик касаллигидан кейинги иккинчи етакчи сабабига айланишини прогноз қилмоқда.
Шифокорларнинг таъкидлашича, депрессияга учраган беморларда миокард инфарктидан кейин олти ой ичида вафот этиш эҳтимоли деярли олти марта ўсади.
Олимлар шунингдек чекувчиларда миокард инфарктидан кейин депрессияга тушиш хавфи умуман чекмайдиганлар ёки чекишни икки йил аввал ташлаганларга қараганда анча юқори бўлишини аниқлади.
Изоҳ (0)