Тошкентнинг Шастри кўчасида трамвай релсдан чиқиб кетди ва чап томони билан симёғични туртиб юборди, дея хабар бермоқда Facebook’даги «Водители Ташкента» («Тошкент ҳайдовчилари») гуруҳи аъзолари.
Хабарга илова қилинган суратларда трамвайнинг релс ташқарисидаги тошларга ботиб қолганини, бир гуруҳ кишилар (афтидан трамвай йўловчилари) унинг атрофини ўраб олганини кўриш мумкин. «Ҳодисада ҳеч кимга жабр етмади», — деб ёзади муаллиф.
Постга фикр билдирганларнинг баъзилари тезликни ошириш туфайли навбатдаги кўнгилсизлик рўй берганидан норози бўлган бўлса, айримлар бунинг тезлик билан алоқаси йўқлигини таъкидлаган.
Гуруҳ аъзоларидан бири ушбу трамвай йўлининг айнан шу қисми нотекис эканлигини қайд этган. Яна бир фойдаланувчининг таъкидлашича, у ерда релслар ерга керагидан кўра чуқурроқ қилиб ўрнатилган.
Таъкидлаш жоиз, бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)