2014 йил 1 октябрдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» АЖ буюртмали, баҳоланган ва қўлдан-қўлга етказиб бериладиган (Expres) халқаро почта жўнатмалари қидируви бўйича эътирозномаларни почта операторларига электрон шаклда алмашиш имкониятини берувчи Бутунжаҳон почта иттифоқининг Prime тизимига уланди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Prime тизимидан фойдаланишнинг йўлга қўйилиши илгари почта операторлари ўртасида анъанавий почта, яъни буюртмали хатлар орқали амалга оширилган, кирувчи ва чиқиб кетувчи хат-хабар жўнатмалари қидируви бўйича эътирозномалар алмашинувини нисбатан тезлаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, Prime тизимида жўнатмаларни муайян жўнатма ёки сиғим даражасида кузатиш имконияти яратилган.
Изоҳ (0)