20 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Корея Республикасининг Савдо, саноат ва энергетика вазири ўринбосари Чой Кюнг Лим раҳбарлигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги савдо ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш ва «Навоий» эркин индустриал иқтисодий зонасида ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Изоҳ (0)