«Махсус авиация ишлари» авиакомпанияси 73 минг гектар майдонда ғўзаларни дефолиациялаш ишларини амалга оширди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.
Ҳар йили август—сентябрь ойларида Ўзбекистонда ғўзалар дефолиацияланади. Бу йил агрокимёвий жараён умумий майдони 758 минг гектарга тенг далаларда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бунда авиация ишланмаси ҳиссаси 7—15 фоизга тенг бўлди.
Жорий йилда 25—31 август кунлари республика минтақаларида Ан-2 русумидаги 33 та самолёт сафарбар қилинди.
Авиакимёвий ишларнинг катта қисми Қашқадарё (20 минг гектар), Фарғона (18,3 минг гектар) ва Сирдарё (13 минг гектар) вилоятларида ўтказилди.
Изоҳ (0)