Facebook’даги Potrebitel.uz гуруҳида 20 октябрь куни кечки пайт Тошкентнинг Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин акс этган суратлар пайдо бўлди. Муаллифнинг ёзишича, ҳодиса тумандаги 7-шаҳар касалхонаси яқинида содир бўлган. «Биладиганлар бўлса, батафсил маълумот беринглар», — деб юзланди у гуруҳ аъзоларига.
Кўп ўтмай, постга изоҳ қолдирганлардан бири ёнғин дори омборхонасида чиққанини маълум қилди.
Шундан сўнг фойдаланувчилар Тошкентда сўнгги пайтларда ёнғинлар тез-тез содир бўлаётганини муҳокама қила бошлашди. Бундан аввал «Чинни бозор», «Тахта бозор» ва бошқа жойларда юзага келган ёнғинлар эслаб ўтилди.
Гуруҳнинг баъзи аъзолари эса дори омборхонаси ёниб кетган бўлса, энди дори-дармонлар нархи ошиб кетишини «прогноз қилди».
Гувоҳлар ёнғин кучли бўлганини таъкидламоқда.
Қайд этиш жоиз, бу борада, 21 октябрь соат 15:25 ҳолатига кўра, мутасадди ташкилотлар расмий маълумот тақдим этмаган.
Изоҳ (0)