Германиядаги от пойгалари ташкилотчилари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли тулпорларнинг ғалабаси учун мукофот пулини тўлашдан бош тортмоқда. Зазу ва Тезкор Финиш лақабли отларнинг совринлари уларнинг соҳибига Европа Иттифоқи томонидан молиявий санкциялар қўйилгани туфайли берилмаган, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
The Washington Post’нинг хабар беришича, Зазу от пойгаларида анча машҳур бўлиб, бутун дунё бўйлаб пойгаларда 1 миллион евродан ортиқ пул ютиб олган. Кёльнда шуғуллантирилган отнинг Баден-Баденда ютиб олган 5000 евро ва Дюссельдорфдаги пойга учун 2000 евро миқдоридаги мукофот пулларини тўлашдан ташкилотчилар бош тортган.
Энди Қодировнинг отларига пойгаларда қатнашиш ҳам тақиқлаб қойилган. Уларга кетадиган харажатларни ўз ҳамёнидан қоплашига тўғри келган мураббий Волдемар Хикст ҳайвонларга жонсиз буюм каби мунособатда бўлинганидан норозилигини билдирган. Отларнинг хўжайини Рамзан Қодиров бу масалада фикр билдирмаган.
Норасмий манбаларга кўра, Чеченистон президентининг 100 га яқин пойга отлари мавжуд. 2013 йилда улар кетма-кет Дубайда 200 минг доллар ва Сингапурда 3 миллион доллар миқдоридаги мукофот пулларини ютиб олган. Мутахассислар Қодиров отларининг эҳтиёжлари учун йилига 24 миллион рубль сарфлашини тахмин қилган.
Изоҳ (0)