Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Чехия президенти Милош Земанни Россия Украина шарқига бостириб кирмоқчи эмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда Чехия президентининг халқаро канцелярия бўлими директори Гинек Кмоничекка таяниб «Европейская правда» хабар берди.
Унинг айтишича, Земан ва Лавров ўртасидаги 45 дақиқалик суҳбатда асосий мавзулардан бири Украинадаги танглик бўлди.
«Президентни Украина шарқидаги воқеалар Чехия республикаси учун хавф солиш-солмаслиги қизиқтирди. Россия Украина шарқига бостириб кирса, бундай хавф юзага келар эди. Бироқ Лавров Россия томони бундай ҳаракатни режалаштирмаётганини таъкидлади», — деди Кмоничек.
Нашрнинг эслатишича, Чехия президенти Россия қўшинларининг Украина шарқига бостириб кирганлиги ҳақида фактни ошкора рад этадиган ягона европалик етакчидир.
Изоҳ (0)