Бугун Таиланд ва Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, эртага, 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечади. Кучли жамоагина жаҳон чемпионатига йўл олади.
«Бизнинг терма жамоаларга катта вазифалар қўйилгани каби ишқибозлар ҳам катта ғалабалар кутади. Ғалабадан бошқа йўл йўқ! Жаҳон чемпионатига чиқишни биз қандай истаётган ва кутаётган бўлсак, Таиланд ҳам шундай кучли истак билан майдонга тушади. Таиланд — ажойиб жамоадир. Тезлик, куч, ғайрат ва иродаси бўйича мусобақанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаги охирги ўйинлари Таиланднинг ҳар қандай шароитда вазиятни ўзгартиришга қодир жамоа эканлигини кўрсатди.
Об-ҳаво, иқлим? Биз бу шароитда биринчи марта ўйнамаяпмиз ва бу ҳақда билар эдик. Шуларни инобатга олиб тайёргарлик кўрганмиз. Икки жамоа учун ҳам қийин, ишқибозлар учун эса қизиқарли ўйин бўлади деган умиддаман», — деди Равшан Ҳайдаров.
Изоҳ (0)