Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Асли ўзбекистон қўшиқчи Наргиз Зокированинг яқинда тақдим этилган янги «Я не твоя» қўшиғига ишланган клипда унинг турмуш ўртоғи Филип Балзано иштирок этди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.

Наргиз Зокирова Филипп Балзано билан. Фото: liveinternet.ru

Наргиз Зокирова Филипп Балзано билан. Фото: liveinternet.ru

Филип клипда суратга тушиш учун атайлаб Россияга бир неча кунга учиб келган.

Қўшиқ муаллифи ва клип режиссёри қўшиқчи билан бир неча ойдан буён бирга фаолият олиб бораётган продюсер Максим Фадеев  бўлди.

Таъкидлаш жоиз, ижодкор турмуш ўртоғи Филип Балзано билан Сабина ва Лайло исмли қизлари ҳамда Ауэл исмли ўғилларини тарбияламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Наргиз Зокирова ўғил неварали бўлди. Зокированинг 24 ёшли қизи Сабина Тошбоева унга бувилик бахтини совға қилди. Чақалоққа Ной деб исм қўйишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар