Франциялик режиссёр Фредерик Обюртеннинг Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА)нинг молиявий кўмагида суратга олинган «Орзудаги Лига» фильми 26,8 миллион доллар миқдорида зарар келтирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Фильм ФИФА яратилиши тарихини ҳикоя қилади, унда таниқли актёрлар Тим Рот, Жерар Депардье ва Сэм Нилл иштирок этади. Картина бюджети 27 миллион долларни ташкил этган, унинг 90 фоизини ФИФА молиялаштирган.
Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, «Орзудаги Лига» дунё кинотеатрлари бўйлаб 200 минг доллардан кўп бўлмаган пул йиғди, холос. Шу тариқа, кинолойиҳанинг кўрган зарари 26,8 миллион долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)