Facebook раҳбари ва асосчиси Марк Цукерберг Индонезия президенти Жоко Видодо билан учрашув чоғида уни мамлакат ҳудудида интернетга уланишни яхшилашга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Цукерберг Индонезияга бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни асосий веб-сервисларга кириш имконияти билан таъминлаш мақсадига эга бўлган Internet.org дастурини тарғиб қилиш мақсадида келди.
Унинг фикрича, аҳолига Facebook ва бошқа сайтларга кириш имкониятининг берилиши Индонезия иқтисодиётига ҳам ёрдам беради.
Маҳаллий интернет-провайдерлар ассоциацияси маълумотларига кўра, ўтган йили индонезияликларнинг 28 фоизидагина бутунжаҳон тармоғига уланиш имконияти бўлган.
Изоҳ (0)