7 октябрь куни 62 ёшни қаршилаган Россия президенти Владимир Путин туғилган кунини қандай ўтказганини айтиб берди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилган.
«Ўтган куни менда юриш куни бўлди, тоғда тўққиз километрча йўл босдим, ҳалигача ҳамма жойим оғрияпти», − деди Путин Жисмоний маданият ва спорт кенгаши мажлисида. У ўша кун халқаро спортча юриш кунига ҳам тўғри келганини таъкидлаган.
«Мен бу тадбир (спортча юриш куни)нинг жуда муҳим эканлигига гувоҳман. Биз бу тадбирни спортча юриш бўйича натижалари билан машҳур ушбу минтақада ўтказганимиз янада муҳимдир. Бизда бундай мактаб борлигидан фақат хурсанд бўлишимиз мумкин», − деди у.
Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин биринчи марта туғилган кунида дам олиш куни олишга қарор қилганини ва уни Сибирдаги тайга ўрмонларида ўтказмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)