Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида жойлашган Сераж ва Кулу водийлари аҳолиси ўзлари сиғинадиган Хадимба маъбудаси суд томонидан ҳайвонларни қурбонликка келтиришга қўйилган тақиқни «маъқуллаганига» ишонмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
2014 йил сентябрь ойида штат суди ушбу ҳудудлар аҳолиси бир неча асрлардан буён амалга ошириб келаётган ҳайвонларни қурбонлик келтириш анъанасини тақиқлаб қўйди. Бунга жавобан роҳиблар махсус мажлис чақириб, ушбу қарорга қаршилик қилмоқчи бўлган. Лекин бу ҳудудда сиғиниладиган 250 маъбуда орасидан биринчи бўлиб «Хадимба ўз коҳини орқали қурбонлик келтиришни тўхтатишни буюрди», − деди роҳиблардан бири.
Ҳиндистондаги Кулу водийси кўпхудолик маскани эканлиги билан ном чиқарган: бу ерда ҳар бир қишлоқ ўз маъбудига сиғинади. Маҳаллий халқ асосий қисми 9 октябрга тўғри келадиган Дассера байрамида Хадимба муҳим рол ўйнашига ишонади.
Изоҳ (0)