2014 йилги Нобель мукофотига Физиология ва тиббиёт соҳасида АҚШлик Жон О’Киф ҳамда норвегиялик оила − Май-Бритт ва Эдвард Мозер сазовор бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Стокгольмдаги Каролина институти қошидаги Нобель қўмитасининг хабарига кўра, уч олим миянинг йўналтириш тизимига жавоб берувчи ҳужайралар борлигини кашф қилгани учун мукофотга лойиқ кўрилган. Бу ўзига хос ички GPS бўлиб, бизнинг маълум маконда йўналишларни топишимизга ёрдам беради.
Мукофот учун қўйилган жами номзодлар сони бу йил 263 нафарни ташкил этган. Ғолибларга диплом ва олтин медаль топширилади. Шунингдек, 8 миллион швед кронаси (тахминан 1,1 миллион доллар) миқдорида пул мукофоти ҳам ажратилади.