Тошкент метрополитенида 2024 йилнинг январь март ойларида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,1 млн нафарга кўп.
2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 %га ошган.
Изоҳ (0)