Тошкент вилоятида 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор қидирув департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган “Чирчиқ шағал саралаш” МЧЖ директори 1981 йилда туғилган фуқарога Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилган 260 гектар бўш ер майдонини 400 минг долларга сотишга келишган.
Ушбу шахс ҳужжатларини кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Гумонланувчи ЖПКнинг 224-моддаси (жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби) тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора бериш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)