Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида 17,9 метр баландликдаги автомобиль йўлининг қулаши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Ҳодиса 1 май, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат кундузги иккида содир бўлган. Оқибатда 18 та машина баландликдан ерга қулаган.
![](/static/2024/05/01/chinaroad700-UXTHFwsV.jpg)
Автомобиль йўли кучли ёмғирлар оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Гуангдонг провинциясининг айрим ҳудудларида сўнгги икки ҳафта ичида рекорд даражадаги ёмғир ва дўл ёғди.
Изоҳ (0)