АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Гарвард Университетида қилган чиқишида Вашингтон Евопа Иттифоқини Россияга қарши санкциялар жорий қилишга мажбур қилганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Ҳақиқатан ҳам Европа Иттифоқи санкция киритишни истамаган эди. Бироқ АҚШ бу масалада етакчи ролини ўзига олди. Президент бунинг учун қаттиқ ҳаракат қилди, баъзида эса Путиннинг қилмишларига яраша тўлаши учун Европани ноқулай вазиятга қўйишга тўғри келди», − деди Байден.
Шунингдек, вице-президент Москвага таъсир ўтказиш учун европаликлар газни юқори нархда сотиб олишларига тўғри келишини, бироқ ҳеч ким санкцияларни бекор қилишни истамаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)