Дунёдаги энг катта йўловчи самолёти ҳисобланган Qantas авиакомпаниясига тегишли Airbus А380 илк бора дунёдаги энг узун авиайўналиш бўйича рейсни амалга оширди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар берди.
Самолёт якшанба куни Австралиядаги Сидней аэропортидан учиб кетиб, 15 соат парвоз қилди ва АҚШнинг Техас штати Даллас/Форт-Уэрт халқаро аэропортига келиб қўнди.
Йўналишнинг умумий узунлиги 8578 миль (13 805 километр)ни ташкил этди. Рейс тўлиқ юкланган ҳолатда амалга ошди — бортда 484 йўловчи бўлган.
Ушбу рейс билан парвоз қилмоқчи бўлганларга чипта анча қимматга тушади: эконом-класс учун 1900 доллар, бизнес-класс учун 7 минг доллар ва биринчи класс учун 12—13 минг доллар.
Аввал ушбу йўналиш бўйича парвозлар «Боинг-747»да амалга оширилган ва Брисбен (Австралия)га қўниб ўтилган.
Изоҳ (0)