Россия XXI аср бошидан буён илк маротаба АҚШни ядро қуролини етказиб берувчи қурилмалар сони бўйича ортда қолдирди, дея хабар бермоқда «Ведомости» АҚШ Давлат департаменти эълон қилган маълумотларга асосланиб.
Ядро қуроллари миқдори ҳақидаги ахборот Вашингтонга Москва томонидан Стратегик ҳужумкор қурол-яроғлар тўғрисидаги Россия-Америка битими доирасида тақдим этилган эди.
Россия АҚШ билан Стратегик ядро кучлари таркибидаги ядро қуролини етказиб берувчи қурилмалар сони бўйича ҳам, ёйиқ етказиб берувчилардаги жанговар головкалар сони бўйича ҳам тенглашишга муваффақ бўлди.
Россия ядро қуроллари лойиҳаси раҳбари Павел Подвигнинг аниқлик киритишича, бир нечтадан жанговар зарядларга эга Булава ракеталари билан жиҳозланган атом сув ости кемаларининг армияга киритилиши бундай нисбатни ҳосил қилган.
Изоҳ (0)