Либерияда Эбола вирусини юқтириб олган АҚШнинг NBC телекомпанияси оператори ўз юртига қайтмоқда, дея хабар берди Euronews.
Шифокорлар унинг Эбола безгаги билан касалланган бўлиши мумкин бўлган ҳамкасбларини ҳам кўрикдан ўтказмоқда.
Аввалроқ яна бир АҚШ фуқароси Эболага чалингани ҳақида хабар тарқалган эди. Техас штатининг Даллас шаҳрида яшовчи Томас Дункан Либерияга саёҳати давомида ушбу вирусни юқтириб олган, бироқ бу АҚШга қайтиб келганидан бир ҳафта ўтибгина маълум бўлган. Бу вақт давомида Дункан 18 киши билан алоқада бўлган, уларнинг ичида болалар ҳам бор.
Дунканнинг ўзи шифохонада оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)