Белоруссия президенти Александр Лукашенко Украинадаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича ўзининг воситачилик миссиясини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Euronews’га берган интервьюсида у ўзининг инқироздан чиқиш режаси ҳақида сўзлаб берди ва бунда белоруссиялик ҳарбийларнинг тинчликпарварлар сифатидаги иштирокини истисно қилмади.
Ушбу режани томонлар қабул қилмаган, бироқ у ҳамон очиқ бўлиб қолмоқда.
«Агар зарур бўлса, мен қарама-қарши томонларни ажратиш учун ўз қуролли кучларимни ишга солишга ҳам шайман», — деди Лукашенко.
Изоҳ (0)