Австралияда наҳанг 23 ёшли сёрфингчининг иккала қўлини ҳам тишлаб узиб олди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Фожиавий ҳодиса 2 октябрь куни Австралия жануби-ғарбидаги пляжлардан бирида содир бўлди. Айни пайтда спортчи шифохонада оғир аҳволда ётибди.
Қутқарувчилар воқеа содир бўлган Уайли-Бей пляжини ёпиб қўйди, маҳаллий балиқчилар эса одамга ҳужум қилган наҳангни қидириб топиш учун океанга чиқишга тайёрланмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги 100 йил ичида Австралияда наҳангнинг одамларга ташланиши билан боғлиқ 600 та ҳолат қайд этилган, уларнинг 159 таси кишилар ҳалокати билан тугаган. 2000—2013 йилларда Ғарбий Австралия штатида наҳанглар ҳужумидан 11 киши ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)