Apple компанияси жорий йилнинг октябрь ойида янги iPad планшетини тақдим этиши кутилмоқда. Тахминларга кўра ушбу планшет iPad Air 2 деб номланади. Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, янги iPad планшетининг тилларангли тури ҳам ишлаб чиқарилади.
Компания ўтган йилдан бошлаб тилларангли iPhone смартфонларининг сотувини бошлаган эди, аммо шу пайтгача бундай рангдаги планшет ишлаб чиқармаган. Янги iPad планшети кулранг ва кумуш рангли турлари билан бир қаторда тилларангда ҳам ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, янги iPad Air 2 планшетида Apple А8 процессори, Touch-ID бармоқ сенсори, 2 Гб тезкор хотира, 9,7 дюйм 2048×1536 пикселли дисплей ўрнатилади.
Шунингдек, Apple компанияси 2015 йилда 12,9 дюйм дисплейли планшетини ҳам тақдим этиши мумкин.
Изоҳ (0)