Туркманистонда янги сиёсий партия − Туркманистон Аграр партияси тузилди ва унга 2012 йилги президентлик сайловларида 0,28 фоиз овоз олган Режеп Базаров раҳбарлик қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Партия тузилгани ва унинг раҳбари тўғрисидаги қарорлар Ашхободда бўлиб ўтган таъсис кенгашида қабул қилинган. Шунингдек, кенгаш янги партиянинг низоми ва дастурини тасдиқлаган, Марказий кенгаш аъзоларини, назорат-текширув комиссияси аъзолари ва раҳбариятини сайлаган.
Туркманистон Аграр партияси мамлакатдаги учинчи сиёсий партия ҳисобланади. Дастлабки партия 1991 йилда Коммунистик партия негизида тузилган Туркманистон Демократик партияси бўлиб, уни мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурот Ниёзов ўз вафотигача бошқарган. Иккинчи партия эса 2012 йилга келиб президент Гурбангули Бердимуҳаммедов тавсияси билан тузилган Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидир.
Изоҳ (0)