АҚШнинг Майами шаҳри тунги клубларидан бирида якшанба оқшомида содир бўлган отишма натижасида 15 киши, жумладан болалар жароҳат олган, деб хабар бермоқда BBC.
Ҳодиса ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан тунги соат 1:00 (Тошкент вақти билан кундузги 10:00)да келиб тушган. Майами полиция бошқармаси матбуот котиби Фредерик Бурденнинг сўзларига қараганда, ўқотар қуролдан 11 ёшдан 25 ёшгача бўлган 15 киши жароҳат олган. Улардан бирининг аҳволи ўта оғир. Жабрланганларнинг камида ярмининг ёши 18 га етмаган.
Полиция ҳужум қилганларнинг сони ва отишма сабабларини аниқлашга уриняпти. Уларнинг сўзларига кўра, болалар ва ўсмирлар бундай кеч вақтда тунги клубда нима сабабдан бўлганлари маълум эмас.
Изоҳ (0)