Кеча Италиянинг Венеция шаҳрига кўплаб Голливуд актёрлари ташриф буюрди– улар Жорж Клунининг никоҳ тўйига таклиф қилинган эди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Май ойида 53 ёшни қарши олган актёр ўзининг «абадий бўйдоқ» имижини бузишга қарор қилган: шанба куни у Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг адвокати, ҳуқуқ ҳимоячиси Амал Аламуддин билан турмуш қурди.
Аввалги рафиқаси билан 1993 йилда ажрашган Жорж Клуни бошқа ҳеч қачон ҳеч ким билан турмуш қурмасликка қасам ичган эди.
Изоҳ (0)