25 сентябрь куни аскар тушириб юборган гранатани ўз танаси билан тўсган Россиянинг Свердловск вилояти Лесной шаҳридаги ҳарбий қисм командири − полковник Серик Султангабиев дори ёрдамидаги сунъий уйқу ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси IIV Урал минтақавий қўмондонлиги матбоут хизматига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полковник сунъий уйқу ҳоатига келтирилганига қарамай, ҳали ҳам аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинган. Лесной шаҳридаги 91-тиббиёт-санитария қисмида даволанаётган Султангабиевга қон қуйилиши талаб қилинади. 45 нафар ҳарбий хизматчи ва шаҳар аҳолиси вакиллари ҳарбий учун қон бериш истагини билдирган.
2012 йил март ойида Амур вилоятидаги ҳарбий машғулотлар давомида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди. Жанговар ҳолатга келтирилган граната аскар қўлидан тушиб кетгач, майор Сергей Солнечников уни ўз танаси билан ёпиб қолган. Натижада у оғир жароҳат олган ва тез орада вафот этган эди. Солнечниковга ўлимидан кейин «Россия қаҳрамони» унвони берилган.
Изоҳ (0)