Ҳиндистоннинг Magalayaan (Mars Orbiter Mission) космик аппарати илк уринишдаёқ Mars орбитасига чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Нарендра Модининг чоршанба куни Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг Парвозларни бошқариш марказида қилган баёнотига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Ҳиндистон дастлабки уринишда Mars орбитасига ўз сунъий йўлдошини чиқара олган илк давлатга айланди. Ғарб ОАВ вакиллари хабарларига кўра, бунгача бошқа давлатлар жами 40 мартадан кўпроқ Mars орбитасига сунъий йўлдош чиқаришга ҳаракат қилган, лекин бу уринишларнинг фақат 20 га яқинигина муваффақиятли чиққан.
2013 йил 5 ноябрда учирилган сунъий йўлдош Ҳиндистоннинг бошқа сайёраларга жўнатган илк космик қурилмаси ҳисобланади. Унинг вазифаларига Mars атмосфераси юзасини ва таркибини ўрганиш, суратга олиш, шунингдек, Marsга янги парвозлар қилиш учун технологиялар ишлаб чиқиш киради.
ОАВ маълумотларига кўра, Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти 2017—2020 йиллар орасида Marsга катта миқдордаги илмий ускуналар жойлаштирилган янги космик аппарат учиришни режалаштирган.
Изоҳ (0)