Хитойнинг Шаньдун провинциясида олти оёқли бузоқ туғилди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Бузоқнинг эгаси айтишича, жониворнинг бўйнидан ўсиб чиққан қўшимча оёқлари унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаяпти. Шу билан бирга, бузоқча уларни қимирлата олмайди.
Ветеринарлар ҳайвоннинг ортиқча оёқларини ҳеч қандай тўсиқсиз олиб ташлаши мумкин, чунки улар муҳим артериялар ва қон томирлари билан боғланмаган. Бироқ бузоқчанинг хўжайини бундай операция ўтказишни хоҳламаяпти, у жониворни ғайриоддий ҳайвонлар зоопаркига сотмоқчи.
Дастлаб фермер бузоқчанинг бундай кўринишда дунёга келишига провинцияда жойлашган корхоналар ажратиб чиқарган зарарли чиқиндилар туфайли юзага келган мутация сабаб бўлганини тахмин қилган. Бироқ ветеринарларнинг таъкидлашича, жонивор онаси қорнидалигида бошқа ҳомила — эгизагини ўзига сингдириб олгани бунга сабабчидир.
Изоҳ (0)