Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги мактабда ўқувчи қизларга миллий дўппи кийиб юриш тавсия этилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Аsiа-Plus агентлиги хабар берди.
Сўғд вилояти таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайфулло Раҳматовнинг агентликка маълум қилишича, Хўжанд шаҳри таълим бўлими шаҳардаги ўқувчи қизларга мактабга миллий дўппи кийиб келишни тавсия қилган. Ота-оналар ва қизларнинг кўпчилиги бу таклифни қўллаб-қувватлаган.
«Бу тавсиядан мақсад миллий анъаналарни қайта тиклашдир, — деди Раҳматов. — Кўп ўқувчи қизлар бундай дўппиларни аллақачон сотиб олди, улар ҳам чиройли, ҳам арзон, ҳам қулайдир. Миллий бош кийим сочни йиғиб туриш билан бирга, қуёшдан ҳам ҳимоя қилади. Шунингдек, ким рўмол ўрашни ёқтирса, мактабга рўмолда келиши ҳам мумкин. Бу мажбурият эмас, тавсиядир».
Изоҳ (0)