Олимлар Эбола эпидемиясининг сўнгги пайтлар кучсизланганига қарамай ҳали узоқ йиллар давомида Ғарбий Африка аҳолиси орасида қолиб, янада хавфли мутацияларни келтириб чиқаришини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 60 нафар эксперти New England Journal of Medecine'га тақдим этган тадқиқотларига асосланиб Los Angeles Times' хабар бермоқда.
Агар кескин чоралар кўрилмаса, ноябрь ойи бошига келиб Эбола билан касалланганлар сони 20 мингдан ошиб кетиши мумкин. Сўнгги ойларда эпидемия натижасида ҳалок бўлганлар сони ҳафтасига юзлаб-минглаб одамларга етмоқда. Тадқиқот муаллифларининг фикрларига кўра, асл рақамлар БМТ статистикасидан бир неча марта кўп.
Вирус ҳозирги каби катта бўлмаган тезликда ривожланганда тобора кўпроқ одамлар унга нисбатан иммунитет ҳосил қилади ва хавф камаяди: касалланганлар сони қисқаради ва вақт ўтиши билан вирус бутунлай одамларни тарк этади ва фақат табиий резервуарлардагина сақланиб қолади (Эбола учун бундай вазифани асосан кўршапалаклар бажаради). Аммо ҳозирда вирус алоҳида инсон аҳолиси гуруҳларида сақланиб, ривожланиш хавфи остида турибди.
Тадқиқотчилар эпидемия ўзи самараси паст даражада бўлган соғлиқни сақлаҳ тизимининг инқирозига олиб келганини айтишмоқда. Ғарбий Африкани бошқа хавфли касалликларда ҳам ўлим даражасининг ошиши ва умуман барча жамоатчилик институтларида инқирозлар кутаётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)