Саудия Арабистони ғарбидаги Жидда шаҳри портида божхона ходимлари томонидан тўрт минг шиша виски мусодара қилинди. Korrespondent.net France 24 телеканалига таяниб хабар беришича, уларни олма сиркаси сифатида олиб ўтишмоқчи бўлган.
Порт божхона хизмати вакилининг айтишича, ноқонуний юк ортилган контейнер келиши ҳақидаги маълумот уларга қўшни давлатдан келиб тушган.
Дунёдаги энг консерватив мамлакатлардан бири бўлган Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар савдоси қатъий тақиқланган. Бироқ бу контрабандачиларни мамлакатга алкоголь келтиришга уринишдан тўхтатиб қолмайди, уларнинг нархи маҳаллий «қора» бозорда жуда юқоридир.
Изоҳ (0)