Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак мамлакат ҳукумати Ғарб санкцияларига жавоб чораларини кўрмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Биз бундай чоралар тарафдори эмасмиз. Бу давлатга фойда келтирсагина уларга мурожаат қилишимиз мумкин», — деди у.
Бундан ташқари, Козак санкциялар Россияда «Формула - 1» ва бошқа халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга таъсир қилмаслигини таъкидлади, деб ёзади «Российская газета».
«Халқаро автомобиль федерацияси барча жамоаларнинг пойгаларда иштирок этишини тасдиқлади», — деди Козак. У спортнинг сиёсатга алоқадор эмаслигини, ва бу тамойилга риоя қилиниши кераклигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)