Эрон бош прокуратураси ахборот-коммуникация технологиялари вазирлигига Viber, Tango ва WhatsApp каби ижтимоий тармоқларни ёпиб қўйиш ҳақида буйруқ берди.
Korrespondent.net Эроннинг Press-TV телеканалига таяниб хабар беришича, бундай қарор қабул қилинишига уларда «камситиш мазмунидаги ахборот тарқатилган»и сабаб бўлган.
Эрон бош прокурорининг ахборот-коммуникация технологиялари вазирлигига юборган мактубида ушбу ижтимоий тармоқларда «ислом ва ахлоқ қадриятларига нисбатан номуносиб ва ҳақоратловчи хусусиятга эга бўлган» материаллар тарқатилгани таъкидланган.
Шунингдек, бош прокурорнинг қайд этишича, мазкур ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотларнинг баъзилари «Эрон Ислом Республикасига душман бўлган хорижий ҳукумат муассасалари» томонидан уюштирилган. Шу муносабат билан у алоқа вазиридан «уларни ёпиб қўйиш учун зудлик билан чоралар кўриш»ни талаб қилди.
Изоҳ (0)